Линклар

Ироқда “Исломий давлат” жанггарилари жума куни ироқлик журналист Раад Муҳаммад ал-Азауийни ўлдирган.

Шунингдек, жанггарилар журналистнинг укаси ва яна икки одамни қатл этган.

Бу ҳақда марҳумнинг қариндошлари Франс-пресс агентлигига маълум қилганлар.

Франциядаги Чегара билмас мухбирлар ташкилотига кўра, Раад Муҳаммад ал-Азауий Sama Salah Aldeen TV канали тасвирчиси бўлган.

Қатл этилганларнинг бари ўтган якшанба куни Самарра шаҳрида “Исломий давлат” жанггарилари тарафидан олиб қочиб кетилган эди.

XS
SM
MD
LG