Линклар

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, Эбола вирусидан ҳалок бўлганлар сони 4033га етган.

Ҳаммаси бўлиб дунёда Эболани юқтирган 8399та бемор қайд этилган.

Вирус Либерияда 2316, Сьерра-Леонада 930, Гвинеяда 778 одам ёстиғини қуритган.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти яқинда ушбу хасталик вирусини халқаро миқёсдаги таҳдид, деб эълон қилганди.

Эболанинг асосий белгилари баланд иситма, қон кетиши ва марказий асаб тизимининг бузилиши.

Вируснинг инкубацион муддати 21 кун. Ҳозирча аниқ давоси топилмаган Эбола дунёдаги энг мудҳиш касалликлардан бири саналмоқда.

Ҳозирда кўплаб мамлакатлар аэропортларида Эбола тарқалиши олдини олиш учун назорат кучайтирилган.

XS
SM
MD
LG