Линклар

Ереванда намойишчилар президент Саргсян истеъфосини талаб этмоқда


Арманистон пойтахти Ереванда минглаб одам аксил-ҳукумат намойишларида қатнашмоқда.

Ереван марказига йиғилган намойишчилар президент Серж Саргсян ҳукуматини коррупция ва ўғирликларда айблаб, унинг истеъфосини талаб этмоқда.

Шунингдек, норозилар президент Саргсянни Россия етакчилигидаги иттифоқларга Арманистонни қўшиб, мамлакатни Европа Иттифоқидан узоқлаштираётганликда ҳам айблашмоқда.

Бир кун аввал Саргсян Минскда ўтган МДҲ саммитида Арманистоннинг Россия етакчилигидаги Евросиё Иқтисодий Иттифоқига қўшилиши борасидаги битимни имзолаган эди.

Шунингдек, Ереван марказига йиғилган намойишчилар президент Серж Саргсянни Конституцияга ўзгартишлар киритиш билан президентликда узоқ қолишга уринаётганликда ҳам айблашмоқда.

Саргсяннинг иккинчи ва сўнгги президентлик муддати 2018 йилда ниҳоясига етади.

XS
SM
MD
LG