Линклар

logo-print

"ЎИҲ"нинг "ИД"га қўшилиши исломий ҳаракатнинг заифлашганидан далолатдир"


Ўзбекистон Исломий ҳаракатининг “Исломий давлат”га қўшилиши ҳақидаги баёноти ҳаракатнинг заифлашганидан далолатдир.

Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий хавфсизлик ҳизмати таҳлилчиларидан бири Interfax мухбирига айтган.

МХҲ таҳлилчисига кўра, молиявий таъминоти тугаб бўлган ЎИҲнинг ироқ ва Сурияда бир қанча ҳудудларни ишғол этиб, аҳолига зуғум ўтказаётган “Исломий давлат”га қўшилишдан бошқа чораси қолмаган.

“Ўзбекистон Исломий ҳаракати Афғонистонда аҳоли дастагини йўқотиб бўлган, чунки бу ҳаракат қаттоллигидан тинч аҳоли азият кўрмоқда”, - деб таъкидлаган МХҲ расмийси.

Лекин, Ўзбекистон Исломий ҳаракати "Исломий давлат" билан алъянсга киришиши унинг кучайишини кафолатламайди, демоқда МХҲ таҳлилчиси.

Шу ой бошида Ўзбекистон Исломий ҳаракати "Исломий Давлат"ни қўллаб қувватлаши ва у билан бир сафда эканлигини маълум қилди.

ЎИҲ ҳақидаги китоб муаллифи¸ покистонлик журналист Аҳмад Рашид Озодлик билан суҳбатда бу ҳолат кучсизланган ҳаракатнинг пилиги кўтарилиб, Марказий Осиë учун янгидан таҳдид манбаига айланиши эхтимоли ҳақида гапирган эди.

Ўз навбатида Ўзбекистон расмийлари ҳам Афғонистонда макон топган Ўзбекистон Исломий ҳаракати жанггариларининг таҳдидлари аримагани, халқаро кучлар Афғонистонни тарк этганидан сўнг таҳдидлар кучайши эхтимолини айтиб келишади.

XS
SM
MD
LG