Линклар

logo-print

Қирғиз расмийлари Лондондан Максим Бакиевни экстрадиция қилишни талаб этмоқда


Қирғизистон ҳукумати Британиядан собиқ президент Қурмонбек Бакиевнинг 25 ёшли ўғлини экстрадиция қилишни талаб этмоқда.

Қирғиз матбуотига кўра, Максим Бакиевнинг экстрадицияси масаласи Қирғизистон бош прокурори Аида Салянова ва Британия Адлия вазирининг муовини Эдвард Фолкс ўртасида 10 октябрь куни бўлиб ўтган музокаралар пайти кўтарилган.

Собиқ президент Қурмонбек Бакиевнинг ўғли Максим Лондонда яшайди.

Қирғизистонда у бир қатор жиноятларда, жумладан, давлатнинг бир неча миллион доллар маблағини ноқонуний тарзда ўзлаштирганликда айбланмоқда.

Максим Бакиев 2010 йилнинг апрелида отаси ҳокимиятдан ағдарилганидан сўнг Қирғизистондан қочган эди.

XS
SM
MD
LG