Линклар

Онаси ўрнига пахтага чиққан ҳашарчини трактор босиб кетди


Пахта терими саломатлигига тўғри келмаслиги боис аксарият ўқитувчи ва шифокорлар ўз ўрниларига фарзандларини жўнатишга мажбур бўляпти.

Пахта терими саломатлигига тўғри келмаслиги боис аксарият ўқитувчи ва шифокорлар ўз ўрниларига фарзандларини жўнатишга мажбур бўляпти.

Туғруқхонада ҳамшира бўлиб ишлайдиган онаси ўрнига Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманига пахта теримига сафарбар этилган бахмаллик 22 яшар Файзиддин Абдурасуловни трактор босиб кетди.

Воқеа гувоҳларининг айтишларича, пахтазор ичида чарчаб ухлаб қолган Файзиддинни буғдой экаётган тракторчи кўрмасдан босиб юборган. Файзиддин оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.

Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида истиқомат қиладиган Озодлик манбасининг айтишича, воқеа 9 октябрь, кундуз куни содир бўлган:

Фермер танишимнинг айтишича, биринчи пахта теримидан сўнг, одатда улар пахтазорга кузги буғдой сепиб қўйишади. Буғдой трактор воситасида қатор ораларига экиб чиқилади. Пайшанба куни Бахмал туманидан онаси ўрнига пахтага юборилган Файзиддин пахтазорда чарчаб ухлаб қолган экан. Ғўзалар баланд ва барглари тўкилмагани боис тракторчи уни кўрмай қолган. Тракторнинг катта ғилдираги уни босиб ўтганидан сўнг таркторчи сезиб қолиб тракторни ўчирган экан”, деди мирзачўллик манба.

Жиззах вилояти тиббиёт бирлашмасида ишлайдиган шифокорнинг Озодликка айтишича, Файзиддин Абдурасулов зудлик билан Мирзачўл тумани тез тиббий ёрдам касалхонасига етказилган:

“Мирзачўллик ҳамкасбларимиз берган маълумотга кўра, йигитнинг аҳволи анча оғир. Ўнг елкасининг ўрта қисми, кўкрак қафасининг 6 та қовурғаси синган. Ўнг болдир суяги ҳам синиб кетган. Ҳозир реанимация бўлимида қолмоқда”, деди шифокор.

Файзиддин Абдурасулов Бахмал тумани туғруқхонасида ишлайдиган доя-ҳамшира онасининг ўрнига пахта юборилган.

23 сентябрь куни айнан Мирзачўл туманида пахта теримига сафарбар этилган 19 ёшли Ҳумоюн Эргашевни 23 cентябрь куни кечқурун Нексия автомобили босиб кетган эди. Ҳумоюн ҳам Бахмал туманида ўқитувчилик қилаётган отасининг ўрнига пахта теримига жўнатилган эди. Ҳозирда Ҳумоюн вилоят касалхонасида оғир аҳволда қолмоқда.

Тошкент Темир йўл транспорти коллежининг Сирдарё вилоятига пахта теримига юборилган 18 ёшли талабасини ҳам 26 сентябрь куни пахтазорда трактор босиб кетган эди.

Жорий йилда "пахта фронти"да содир бўлган бошқа 15 та воқеа билан махсус саҳифамизда танишинг.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG