Линклар

Ироқ. Анбар вилояти расмийлари АҚШнинг қуруқликдаги кучлари кўмагини истамоқда


Анбар вилояти, Ҳит шаҳри полиция бўлими 6 октябрь кунги ҳужумдан сўнг.

Анбар вилояти, Ҳит шаҳри полиция бўлими 6 октябрь кунги ҳужумдан сўнг.

Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абадий мамлакатга чет давлатларнинг қуруқликдаги кучлари киритилиши эҳтимолини бу ҳақдаги сўров билан Ироқнинг Анбар вилояти Кенгаши мурожаат қилганидан сўнг яна бир бор рад этди.

Анбар вилояти раҳбарияти Ироқ ва Суриянинг бир қисмини назорат қилиб турган “Ислом давлати” радикал гуруҳига қарши туришда АҚШнинг қуруқликдаги кучлари ёрдам беришини истамоқда.

“Ислом давлати” жанггарилари Анбар вилояти маркази Рамади шаҳрига ҳуруж қилмоқда, жанггарилар бир неча ҳарбий базани ишғол қилгани хабар қилинди.

Айтилишича, Анбар вилоятининг жанггарилар назоратига ўтиши уларнинг Бағдодга ҳужум уюштиришлари эҳтимолини кучайтиради.

XS
SM
MD
LG