Линклар

Германия Украина туфайли Россия билан маслаҳатлашувлардан бош тортмоқда


Берлин Москва билан аввал режалаштирилган вазирлар ва ҳукумат раҳбарлари даражасидаги маслаҳатлашувларда иштирок этишдан бош тортмоқда.

Бу ҳақда Шпигель журнали Германия ҳукуматидаги манбасига таяниб хабар қилди. Манбага кўра, Германия ҳукуматининг қарори Россиянинг Украинадаги зиддиятга ралашуви билан боғлиқ.

Германия ва Россия ҳукуматлари ўртасидаги маслаҳатлашувлар 2001 йилдан буён “Петербург мулоқоти” анжумани мажлислари билан бир пайтда ўтказилиб келар, бу йилги маслаҳатлашувларнинг октябрь охирида Сочида ўтказилиши режалаштирилган эди. Бироқ шу пайтгача бу учрашувнинг амалга ошишидан дарак берувчи хабар пайдо бўлмаган.

XS
SM
MD
LG