Линклар

Россия Адлия вазирлиги "Мемориал"ни ёпишни талаб қилмоқда


Людмила Алексеева

Людмила Алексеева

Россиялик таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси, Москва Хельсинки гуруҳи раҳбари Людмила Алексеева Россия Олий суди Адлия вазирлигининг “Мемориал” тарихий-маърифий ва инсон ҳуқуқлари жамиятини ёпиш тўғрисидаги талабини қондирмаслигига умид қилмоқда.

“Агар “Мемориал”ни ёпсалар, бу амал халқаро миқёсдаги шармандалик бўлади”, деди Алексеева Интерфакс агентлигига.

Адлия вазирлигининг “Мемориал” тарихий-маърифий ва инсон ҳуқуқлари жамиятини ёпиш тўғрисида Олий судга мурожаат қилгани жума куни маълум бўлди.

Вазирлик аризасини Олий суд 13 октябрь куни кўриб чиқади.

“Мемориал” раҳбарларидан бири Ян Рачинскийга кўра, Адлия вазирлигининг “Мемориал”нинг ташкилий тузилишига оид эътирозлари мавжуд эди ва ташкилот ўша эътирозларни суд орқали ҳал қилишга бесамар уринган. Эндиликда, Рачинскийга кўра, “Мемориал” ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун Конституциявий судга мурожаат қилмоқчи.

Россия Президенти Владимир Путин 4 июнь куни ҳорижий давлатлар томонидан молияланадиган нотижорат ташкилотларини “Чет эл агентлари” реестрига киритиш ваколатини Адлия вазирлигига берувчи қонунни имзолаган эди.

“Мемориал” ташкилоти Ўзбекистондаги сиёсий ва диний эътиқод эркинлиги аҳволини кузатиб келади, ташкилотнинг марказий осиёлик, шу жумладан ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган махсус дастурлари мавжуд.

XS
SM
MD
LG