Линклар

logo-print

Халқаро донорлар Фаластинга молиявий ёрдам ажратиш масаласини муҳокама қилади


Халқаро донорларнинг ажратаётган маблағнинг катта қисми июль ва август ойларида бўлиб ўтган тўқнашувлар чоғида уйсиз қолган 100 мингга яқин кишини бошпана билан таъминлашга сарфланажаги айтилмоқда.

Халқаро донорларнинг ажратаётган маблағнинг катта қисми июль ва август ойларида бўлиб ўтган тўқнашувлар чоғида уйсиз қолган 100 мингга яқин кишини бошпана билан таъминлашга сарфланажаги айтилмоқда.

Бугун Қоҳирада Ғазо минтақасини Исроил ва ХАМАС ўртасида яқинда бўлиб ўтган тўқнашувлардан сўнг қайта тиклаш масалаларига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтади.

БМТ бош котиби Бан Ги Мун, АҚШ Давлат котиби Жон Керри, Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат масалалари бўйича олий вакили Кэтрин Эштон, Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос ҳамда 30 га яқин давлат ташқи ишлар вазирлари иштирокида ўтадиган анжуманда Ғазо минтақасида қайта тиклаш ишларини ташкил қилиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинади.

Минтақага 1 миллиард 600 миллион долларли молиявий ёрдам ажратилиши кутилмоқда.

Фаластин ҳукумати қайта тиклаш ишлари учун 4 миллиард доллар сўраган.

Халқаро донорларнинг ажратаётган маблағнинг катта қисми июль ва август ойларида бўлиб ўтган тўқнашувлар чоғида уйсиз қолган 100 мингга яқин кишини бошпана билан таъминлашга сарфланажаги айтилмоқда.

Исроил амалга оширган ҳарбий амалиётлар чоғида 2200 га яқин фаластинлик, асосан тинч аҳоли нобуд бўлди. Ғазодан туриб қилинган ҳужумлар оқибатида эса, Исроил томони кўрган талафот 73 кишини ташкил этиб, нобуд бўлганларнинг кўпчилиги ҳарбийлар бўлди.

Исроил билан Фаластин ўртасида Миср воситачилигида 26 август куни муддатсиз оташкесинга эришилган.

XS
SM
MD
LG