Линклар

АҚШ Мудофаа вазири фикрича, Бағдод Ироқ кучларининг тўла назорати остида


АҚШ Мудофаа вазири Чак Хегел

АҚШ Мудофаа вазири Чак Хегел

АҚШ Мудофаа вазири Чак Хегелга кўра, “ Бағдод шаҳридаги вазият Ироқ хавфсизлик кучларининг тўлиқ назорати остида”. Бу ҳақда Пентагон раҳбари Чилига қилган сафари чоғида баёнот берди.

Бу баёнот Ироқ пойтахтида 11 октябрь оқшомида мина ўрнатилган бир неча автомашина портлатилган ва оқибатда 38 киши ҳалок бўлган ҳамда бир неча ўн киши яраланган бир пайтга тўғри келди.

Айни пайтда “Ислом давлати” радикал гуруҳи жанггариларининг Бағдод ғарбидаги Анбар вилоятида Ироқ армияси позицияларига ҳужумлари давом этмоқда.

Мамлакат шимолида эса, АҚШ Ҳаво кучлари Ироқ армиясининг жиҳодчилар томонидан қуршовга олинган кучларини озиқ-овқат, сув ва ўқ-дори билан таъминлашга қаратилган амалиётлари давом эттирмоқда.

Чак Хейгелнинг шанба кунги баёнотича, “Исломий давлат” жанггариларига қарши курашаётган “Суриянинг мўътадил исёнчилари”ни ўқитиш ва уларни кийим-бош билан таъминлаш юзасидан Туркиянинг иштироки масаласида Анқара билан сўзлашувларда “сезиларли олға силжишга эришилган”.

XS
SM
MD
LG