Линклар

logo-print

Вашингтон Ғазодаги тикланиш ишлари учун 212 миллион доллар ажратмоқчи


АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри исроиллик ва фаластинликлар ўртасидаги 50 кунлик тўқнашувдан кейин Ғазо минтақасини тиклаш учун 212 миллион доллар миқдорида ёрдам ваъда қилди.

Якшанба куни Қоҳирада донор мамлакатлар вакиллари анжуманида чиқиш қилган Керри Исроил-Фаластин музокараларини қайта тиклашга чақирди. АҚШ Давлат котибига кўра, агар иккала томон “узоқ муддатли барқарорлик”ка эришмоқчи бўлса, бу қийин қадамни қўйиши лозим.

Ғарб ахборот агентликларининг хабар қилишича, Фаластин томони Ғазо минтақасидаги тикланиш ишлари учун икки миллиард доллар сўраган. Айни пайтда айрим донорлар сўнгги олти йил ичида қатор қуролли тўқнашувларга саҳна бўлган Ғазо минтақасида тикланиш ишлари самара беришига шубҳа қилмоқдалар.

Бунга жавобан АҚШ Давлат котиби Ғазода гуманитар вазият ўта мураккаблиги ва минтақа аҳолиси ошиғич дастакка муҳтожлигини билдирди.

XS
SM
MD
LG