Линклар

БМТ Бош котиби жаҳон ҳамжамиятини Кобанидаги қатлиомнинг олдини олишга чақирди


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун жаҳон ҳамжамиятини “Исломий давлат” гуруҳи жанггарилари қамалида қолган Кобани шаҳри аҳолиси қатлиом этилишига тўсқинлик қилиш учун барча воситаларни ишга солишга чақирди. Бу ҳақда у Ғазо минтақасини тиклаш бўйича якшанба куни Қоҳирада бўлиб ўтган конференцияда билдирди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, якшанба куни курд жанггари отрядлари “Исломий давлат” жанггариларининг Кобанида олға силжишини тўхтатишга муваффақ бўлган. Шунингдек, кеча АҚШ бошчилигидаги коалиция кучлари жанггариларнинг бу шаҳардаги позицияларига ҳаводан зарбалар берган.

Асосан курдлар истиқомат қиладиган Кобани шаҳри ҳудудининг учдан бир қисмини ҳозирда “Исломий давлат” гуруҳи назорат қилмоқда.

Бу орада Анқарадан Кобани аҳолисига ёрдам кўрсатишни талаб қилган курд диаспораси бутун дунё бўйлаб норозилик намойишлари ўтказмоқда.

XS
SM
MD
LG