Линклар

Озарбайжон мухолифати Бокудаги митингда президент Алиев истеъфосини талаб қилди


Озарбайжон пойтахтидаги мухолифат митингидан лавҳа, Боку, 2014 йилнинг 12 октябри.

Озарбайжон пойтахтидаги мухолифат митингидан лавҳа, Боку, 2014 йилнинг 12 октябри.

Якшанба куни Бокуда озарбайжонлик мухолифатчилар президент Илҳом Алиев истеъфоси ҳамда фуқаролик жамияти фаолларини таъқиб қилишни тўхтатиш талаби билан митинг ўтказдилар. Намойишчилар Озарбайжоннинг Европа Иттифоқи билан яқинлашуви ва сиёсий маҳбуслар озод қилиниши лозимлигидан баҳс этдилар.

Бир неча минг киши иштирок этган акция Озарбайжон мухолиф партияларини бирлаштирган Демократик кучлар миллий кенгаши томонидан уюштирилди.

Расмийлар рухсати олинган мазкур митинг Боку чеккасидаги стадионда бўлиб ўтди.

Тинч ўтганига қарамай, мухолифатнинг кечаги тадбири, ташкилотчилар фикрича, расмийлар томонидан уюштирилган провокациялардан ҳоли бўлмади. Озодлик радиоси озарбайжон хизматининг хабар қилишича, Бокудаги митингда бир неча киши “Исломий давлат” радикал гуруҳи қора байроғини кўтармоқчи бўлган. Митинг ташкилотчилари полициядан бу одамларни тадбир ўтказилаётган ҳудуддан ташқарига чиқариб юборишни сўраганлар.

XS
SM
MD
LG