Линклар

logo-print

АҚШ давлат котиби: Ироқни "Исломий давлат" гуруҳидан тортиб олиш ироқликларнинг вазифасидир


АҚШ Давлат котиби Жон Керри Ироқдаги “Исломий давлат” жангариларидан мамлакатни тортиб олиш учун кураш биринчи навбатда ироқликларнинг вазифасидир, дея баён қилди.

Керри бу ҳақда якшанба куни Мисрга қилган сафари чоғида гапирди. 12 октябрь куни Ироқ шимоли-ғарбида ва пойтахт Бағдодда амалга оширилган портлашлар оқибатида камида 67 киши ҳалок бўлди.

Ироқ ҳукумати кучлари ва “ИД” гуруҳи ўртасида жанглар давом этмоқда.

Керри шунингдек, жангарилар қуршовида қолаётган Суриянинг Кобани шаҳридаги вазиятдан ташвиш билдириб, “ИД”ни тўла йўқ қила оладиган коалицияни тузиш учун вақт талаб қилинади, дея таъкидлади.

Асосий диққат биринчи навбатда “ИД”га қарши Ироқда жанг қилишга қаратилиши лозим ва айни пайтда уни Сурияда ҳам зафилаштириш давом этиши керак, деди Керри.

XS
SM
MD
LG