Линклар

Босния сайловида миллатчилар олдинда


Босни сайлов комиссияси дастлабки натижалар санаб бўлинган 76,5 фоиз овозга асосланганини билдирди.

Босни сайлов комиссияси дастлабки натижалар санаб бўлинган 76,5 фоиз овозга асосланганини билдирди.

Боснияда 12 октябрь куни ўтказилдган сайловнинг дастлабки натижаларига кўра, уч ўринли президент курсиси учун миллатчи номзодлар олдинда кетмоқда.

Сайлов комиссиясининг душанба куни маълум қилишича, Босния мусулмонлари вакили Бакир Изетбегович, хорватлар вакили Драган Чович ва серблардан Желка Цвиянович уч ўринли президентлик учун асосий даъвогарлар, деб кўрилмоқда.

Изетбегович сайловолди кампанияси давомида кучли давлат қуриш ғоясини илгари сурди. Чович Босния таркибида Хорват бирлигини жорий қилиш ғоясини кўтариб чиқди. Серблар блокини тамсил этаётган Цвиянович эса Боснияни бўлиб юбориш тарафдоридир.

Босния Марказий сайлов комиссияси раиси Степан Микич дастлабки натижалар санаб бўлинган 76,5 фоиз овозга асосланганини билдирди.

XS
SM
MD
LG