Линклар

logo-print

Украина: Люстрация қонуни Баткившчина партиясидан 1500 кишининг ҳайдалишига сабаб бўлди


Украинадаги Баткившчина партияси мамлакатда бошланган люстрация кампаниясининг бир қисми ўлароқ, юзлаб аъзоларини ташкилотдан ҳайдади.

Партия етакчиси Юлия Тимошенко 12 октябрь куни ICTV каналига берган интервьюсида люстрация қонуни кучга кириши ортидан “ярамас” фаолияти фош этилган 1518 партия аъзоси ташкилотдан ҳайдалганини билдирди.

Тимошенконинг айтишича, текширувлар натижасида Баткившчина партиясининг баъзи вакиллари сўнгги 2,5 йил давомида ерларни “ноқонуний” тақсимлаш учун овоз бергани учун партия сафидан чиқарилган.

Украина Президенти Петро Порошенко 9 октябрь куни люстрация ҳақидаги қонунни имзолади. Мазкур қонунга биноан давлат идораларининг бир миллион ходими, жумладан вазирлар собиқ президент Виктор Янукович давридан қолган коррупцияга қарши курашга содиқлиги бўйича текширувдан ўтказилади.

XS
SM
MD
LG