Линклар

logo-print

Россиянинг Ростов-Донида украин айирмачиларининг собиқ етакчиси ҳужумга учради


Суиқасд уринишидан бироз аввал Павел Губарев ўз Facebook саҳифасида тез орада муҳим баёнот билан чиқиш қилишини билдирган эди.

Суиқасд уринишидан бироз аввал Павел Губарев ўз Facebook саҳифасида тез орада муҳим баёнот билан чиқиш қилишини билдирган эди.

Украина шарқидаги Донецк вилоятининг ўзини “халқ губернатори”, деб эълон қилган Павел Губарев, душанба куни суиқасдга учраб, оғир аҳволда касалхонага ётқизилди. Россия матуботининг хабар қилишича, номаълум шахслар 13 октябрь куни Губарев минган машина Ростов-Дон – Донецк трассасида кетаётган пайтда қуролли ҳужум уюштирган.

Губаревнинг машинаси йўлдан чиқиб кетиб, дарахтга урилган. Айирмачиларнинг собиқ етакчиси бехуш ҳолда машинасида топилган ва Ростов-Дондаги касалхонага олиб кетилган.

Губаревнинг хотини Екатерина эрига ўқ тегмагани, жароҳатлари машинанинг дарахтга урилиши оқибатида келиб чиққанини айтмоқда.

Суиқасд уринишидан бироз аввал Губарев ўз Facebook саҳифасида тез орада муҳим баёнот билан чиқиш қилишини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG