Линклар

"Навоийазот" базасида қуриладиган янги иншоот учун хитойликлар кредит беради


“Навоийазот” Ўзбекистондаги энг йирик кимёвий завод ҳисобланади.

“Навоийазот” Ўзбекистондаги энг йирик кимёвий завод ҳисобланади.

Хитойнинг “Эксимбанк” банки жорий йил охирига қадар Ўзбекистонда кимёвий завод қурилиши учун 300 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратиши кутилмоқда.

Поливинилхлорид ишлаб чиқарадиган янги иншоот “Навоийазот” кимё заводи базасида қурилиши айтилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости агентлигига билдирган “Навоийазот” вакилига кўра, “кредит шартлари келишиб олинган ва маблағ ноябрь-декабрь ойларида берилиши мумкин”.

Шу йилнинг август ойида Хитойнинг CAMC Engineering Co Ltd ширкати “Ўзкимёсаноат” давлат ширкати билан “Навоийазот” базасида поливинилхлорид ишлаб чиқаришга мўлжалланган кимёвий комплексни қуриш бўйича шартнома имзолаган эди. Лойиҳанинг умумий қиймати 501,1 миллион АҚШ долларини ташкил этиши айтилмоқда.

Лойиҳанинг қолган қисми Ўзбекистон томонидан қопланиши кўзда тутилган.

“Навоийазот” Ўзбекистондаги энг йирик кимёвий завод ҳисобланади. Ўзбекистонда бу ва бошқа кимёвий заводлар ишчилари ойлаб иш ҳақини ололмаётгани билан боғлиқ муаммолар кузатилмоқда.

XS
SM
MD
LG