Линклар

Жаҳон чемпионатида Украина гимни Ўзбекистон гимни билан адаштирилди


Хитойда ўтаётган гимнастика бўйича жаҳон чемпионатида чемпионликни қўлга киритган украин спортчиси Олег Верняевни тақдирлаш маросими Ўзбекистон гимни мусиқаси остида ўтказилди.

“Новости” агентлигининг 13 октябрь куни маълум қилишича, чемпионат ташкилотчилари Украина гимнини Ўзбекистон гимни билан адаштириб қўйган. Украиналик спортчи бундан таажубланган бўлса-да, Ўзбекистон гимнини охиригача тинглаган.

Олег Верняев 1996 йилдан бери жаҳон чемпионатида олтин медалга сазовор бўлган биринчи украин гимнастикачиси бўлди.

XS
SM
MD
LG