Линклар

Ўзбекистон ҳукумати пахта толаси экспортини камайтириш йўналишида мақсадли сиёсатни олиб бормоқда. Бу ҳақда 14 октябрь куни Тошкентда очилган пахта ярмаркаси арафасида ўтказилган анжуманда Бош вазир Шавкат Мирзиёёв маълум қилди.

Унга кўра, 2015 йил охиригача ички ишлаб чиқариш қувватини кучайтириш ортидан 500 минг тонна пахта толасини экспорт қилишдан воз кечилади. 2020 йилгача эса Ўзбекистон пахтанинг 70 фоизини ўз ҳудудида қайта ишлаш салоҳиятига эга бўлади.

“Ўзбекенгилсаноат” ширкатининг билдиришича, бу мақсадга эришиш учун мамлакат текстил саноати модернизациясига 2015-2020 йиллар мобайнида 1 миллиард доллар маблағ ажратилмоқда.

Айни пайтда Ўзбекистон ўзида етиштирилган пахтанинг 44 фоизини қайта ишлай олади. Ўзбекистонда ҳар йили етиштирилган 3,5 миллион тонна пахтадан камида 1 миллион тонна пахта толаси олинади.

Халқаро пахта ярмаркаси Ўзбекистонда 10-марта ўтказилмоқда. 2005 йилдан бери Ўзбекистон 7 миллион тонна пахта толаси сотиш бўйича шартномаларни имзолаган.

Пахта ярмаракси бошланиши арафасида дунёнинг 150 дан ортиқ йирик ширкатлари Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатидан фойдаланилишига қарши эълон қилинган байкотга TESKO ширкати ҳам қўшилгани билдирилган эди.

XS
SM
MD
LG