Линклар

logo-print

Экономика бўйича Нобел мукофоти жорий йилда франциялик иқтисодчи Жан Тиролга топширилди. Бу ҳақда 13 октябрь куни Швед қироллик фанлар академияси тантанали равишда эълон қилди.

Жан Тирол Тулуза-1 университетининг профессори. У Нобел мукофотига йирик ва монополист ширкатлар маҳсулотларининг бозордаги устиворлиги ҳамда бу жараённи ҳукумат томонидан оптимал тарзда мувофиқлаштиришга бағишланган илмий тадқиқотлари учун сазовор бўлган.

Жан Тирол жорий йилда Нобел мукофотини олган иккинчи француз бўлди. 10 октябрда Адабиёт бўйича Нобел мукофоти француз ёзувчиси Патрик Модианога топширилган эди.

XS
SM
MD
LG