Линклар

Украин ҳарбийлари норозилик намойиши ўтказди


Украин Миллий гвардияси аскари намойиш пайтида қаллиғи билан учрашмоқда, 13 октябрь, 2013 йил.

Украин Миллий гвардияси аскари намойиш пайтида қаллиғи билан учрашмоқда, 13 октябрь, 2013 йил.

Украинада Миллий гвардиянинг 300 оддий аскари 13 октябр куни президент маъмурияти биноси олдига демобилизация ўтказиш талаби билан норозилик намойишига чиқди.

Президент саройи милиция томонидан қуршаб олингани айтилмоқда. Намойишчилар “Дембель”, деб ҳайқирмоқда. Хабарларда айтилишича, аскарлар норозилигига бир ярим йилдан бери ҳарбий хизматдан демобилизация ўтказилмагани сабаб бўлган.

Аввалроқ мазкур ҳарбийлар узоқ вақтдан бери берилмай келаётган ойликлари берилишини талаб қилиб намойишга чиққани айтилган эди.

XS
SM
MD
LG