Линклар

logo-print

Тожикистонда блок қилинган сайтлар очилди


"24 гуруҳи" фаолияти тўхтатилиши талаб қилинган ариза.

"24 гуруҳи" фаолияти тўхтатилиши талаб қилинган ариза.

Тожикистонда 5 октябрда блок қилинган сайтларнинг асосий қисми яна очилди.

13 октябрдан бошлаб Facebook, Wikipedia, Россия ижтимоий тармоқлари ва SMS хизматлари Тожикистонда ишлай бошлади.

Қочқинликда юрган тадбиркор, “24 гуруҳи” мухолифат ҳаракати раҳбари Умарали Қувватов 10 октябрда тожикистонликларни ҳукуматга қарши намойиш ўтказишга чақиргани ортидан Тожикистонда юзлаб сайтлар блок қилиб қўйилган эди. Бироқ 10 октябрда мухолифат митингига ҳеч ким келган эмас.

Тожикистон Олий суди 9 октябрь куни “24 гуруҳи”ни экстремистик ташкилот деб эълон қилди. 10 октябрь куни эса Тожикистон Бош прокуратураси мазкур ташкилот сафидан чиққан аъзоларга амнистия берилишини билдирган.

XS
SM
MD
LG