Линклар

Хитойда 12 уйғур ўлимга ҳукм этилди


Хитой полициячиси норозилик билдирган аёлни қўлга олмоқда.

Хитой полициячиси норозилик билдирган аёлни қўлга олмоқда.

Хитой суди Шинжон -Уйғур мухтор вилоятида кўчада одамларни пичоқлаганликда айбланган 12 кишини ўлим жазосига ҳукм қилди ва 15 кишига нисбатан ўлим жазосини кечиктирди. Судланганларнинг уйғурлар экани айтилмоқда.

Шу йилнинг 28 июлида Ёркент полиция бўлимига қилинган ҳужум пайтида 37 киши пичоқ зарбидан ўлган ва 13 одам яраланган эди. Мазкур воқеа 2009 йилда Урумчида 200 киши террор қурбони бўлганидан сўнг юз берган энг катта қонли ҳужум бўлди.

Хорижда яшовчи уйғур ҳуқуқ фаоллари мазкур воқеа юзасидан Хитой расмий баёнотини шубҳа остига олиб, Хитой махсус хизматларининг снайперлари норозилик намойишига чиққан уйғурларга ўқ отгани сабабли юзлаб одамлар ўлган деган тахминни билдирмоқда.

XS
SM
MD
LG