Линклар

АҚШ президенти "Исломий Давлат"га қарши стратегияни муҳокама қилади


АҚШ Президенти Барак Обама.

АҚШ Президенти Барак Обама.

АҚШ Президенти Барак Обама Сурия ва Ироқдаги “Исломий Давлат” гуруҳига қарши кураш стратегиясини муҳокама қилиш учун йигирмага яқин давлатнинг ҳарбий қўмондонлари билан учрашади.

АҚШ қўшинлари Бош штаби раҳбари, генерал Мартин Демпсей раислигидаги йиғилиш Вашингтон ташқарисида жойлашган Эндрюс ҳаво базасида бўлиб ўтади.

Мазкур йиғилиш “Исломий Давлат” жанггарилари Ироқнинг Анбар вилоятида ва Суриянинг Туркия чегарасига яқин жойлашган, қуршовдаги Кобани шаҳрини ишғол қилиш учун маваффақиятли ҳужумларни амалга оширган пайтда бўлиб ўтмоқда.

АҚШдаги учрашувда Туркия вакиллари ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Суриядаги жанггариларга қарши АҚШ етакчилигида ҳаводан уюштирилаётган ҳужумларда Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирлиги ва бошқа араб давлатларининг учқичлари ҳам қатнашмоқда.

XS
SM
MD
LG