Линклар

Россия ҳукумати Қрим ярим оролида аҳолини рўйхатга олиш ишларини бошлади.

14 октябрь куни бошланган кампания 25 октябргача давом этиши режаланган.

Россия Украинага қарашли Қрим ярим оролини жорий йил март ойида ўз ҳудудига аннексия қилган.

Қрим Статистика хизмати расмийси Елена Твирович журналистларга аҳолига 33 та савол ёзилган форма берилишини айтди. Улар орасида уй, манзил, фуқаронинг оилавий аҳволи, даромади, миллатига оид саволлар ҳам бор.

2001 йилги аҳолини рўйхатга олиш натижасига кўра, Қримда 2 миллион 340 минг аҳоли бўлиб, уларнинг 60 фоизидан ортиғини руслар, 24 фоизини украинлар ва 12,4 фоизини қрим татарлар ташкил этади.

XS
SM
MD
LG