Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:03

Бангладеш Ўзбекистондан пахта импортини 12 фоизга камайтирмоқчи


Бангладеш 2014 йилда Ўзбекистондан пахта сотиб олишни 2013 йилга нисбатан 12 фоизга камайтиради.

Буни 13 октябрь куни Тошкентда очилган Ўнинчи халқаро пахта ва текстил ярмаркасида иштирок этаётган Бангладеш пахта ассосиацияси президенти Муҳаммад Аюб маълум қилди.

Бангладеш Ўзбекистондан 175 минг тонна кам пахта сотиб олишига қарамай, бу мамлакат ўзбек пахтасининг асосий харидори бўлиб қолмоқда.

Тошкентдаги пахта ярмаркасида жорий йилги мавсумда тайёрланадиган 600 минг тоннадан кўпроқ пахта толаси бир миллиард доллардан ортиққа сотилиши режаланган.

Халқаро ташкилотлар танқидига қарамасдан бу йилги пахта кампанияси давомида ҳам юз минглаб ўзбекистонлик мажбуран пахта теримига чиқарилган.

Ўзбекистон ҳукумати 18 ёшга тўлмаган ёшлар пахтага чиқарилмаслигини ваъда қилганига қарамай, мактаб ўқувчиларининг пахта даласига мажбуран олиб чиқилгани кузатилди.

XS
SM
MD
LG