Линклар

Киевда элликка яқин намойишчи милиция томонидан қўлга олинди


Киев шаҳридаги Украина парламенти биноси ташқарисида намойишчилар билан милиция ходимлари ўртасида тўқнашув содир бўлди.

Зўравонлик намойишчилар милиция тўсиғини ёриб, парламент биносига киришга уринганидан кейин бошланди.

Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси Антон Герашенко Фейсбукдаги саҳифасида элликка яқин намойишчи қўлга олингани ва ҳибсга олиш давом этаётгани ҳақида ёзди.

Намойишчилар мамлакат парламенти - Верхона Рада аъзоларидан Иккинчи жаҳон урушида фаолият юритган мунозарали қаршилик ҳаракати гуруҳлари, яъни, Украин миллатчилари ташкилоти ва Украин исёнчилари армияси аъзоларини миллий қаҳрамон деб тан олиш назарда тутилган қонун лойиҳасига киритишни талаб қилмоқда.

Намойишчиларнинг бир қисми миллатчи Свобода партияси аъзолари экани хабар қилинди. Бироқ партия лидери Олег Тягнибок ўз партияси аъзоларининг норозиликка даҳли йўқлигини таъкидлади.

Ўнг қанот миллатчи гуруҳи ҳам Твиттер орқали гуруҳ аъзолари намойишда иштирок этаётганини инкор қилди.

XS
SM
MD
LG