Линклар

Назарбоев Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш ҳақидаги ҳужжатни имзолади


Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев.

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев.

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев Евроосиё иқтисодий иттифоқи тузиш ҳақидаги келишув ратификация қилинган ҳужжатга имзо чекди.

Буни 14 октябрь куни Қозоғистон президентининг матбуот хизмати маълум қилди.

Ўтган ҳафтада Беларус Президенти Александр Лукашенка, 3 октябрь куни Россия Президенти Владимир Путин ҳам шу каби қонунни имзолаган.

Евроосиё иқтисодий иттифоқи 2015 йил 1 январдан фаолият бошлаши режаланган.

Янги Иттифоқ Россия, Қозоғистон ва Беларус аъзо бўлган амалдаги Божхоналар иттифоқининг ўрнини эгаллайди.

10 октябрь куни Минск шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда Арманистон президенти Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш ҳақидаги ҳужжатни имзолади.

Қирғизистон президенти ҳам ўз мамлакати йил охирига бориб Иттифоққа қўшилишига умид билдирган.

XS
SM
MD
LG