Линклар

logo-print

Ўзбекистон делегацияси Германия канцлерининг маслаҳатчиси билан учрашди


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири А.Комилов.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири А.Комилов.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Берлинда Германия Канцлерининг ташқи сиёсат ва халқаро хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Кристоф Хойсген билан учрашди.

Сўзлашувда Ўзбекистон - Германия алоқаларининг ҳозирги аҳволи ва турли соҳаларда ўзаро муносабатларни ривожлантириш муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида дунё ва минтақа кечаётган долзарб воқеалар, шунингдек, Афғонистондаги вазият борасида фикр алмашилди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, сафар доирасида Абдулазиз Комилов Германия Ташқи ишлар вазири Франк Валтер Штайнмайер ва бошқа расмийлар билан учрашувишиши режаланган.

Ўзбекистондаги манбага таяниб РИА Новости агентлигининг билдиришича, сўзлашувлар чоғида Германия ҳарбийларининг Термиз шаҳридаги базадан фойдаланиши масаласи ҳам муҳокама этилади.

XS
SM
MD
LG