Линклар

BahsOnlineнинг навбатдаги сонида Ўзбекистоннинг МДҲ ва шу каби Кремль раҳбарлигидаги бошқа ташкилотларда қолгани маъқулми ёки Украина сингари тарк этгани маъқулми, деган савол устида баҳс бўлади.

МДҲнинг мажлисларида бир неча йиллардан буён кўринмаётган Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 9 октябрь куни МДҲ давлатлари раҳбарлари иштирок этган Минскдаги йиғилишда қатнашди.

Ислом Каримов украиналик ҳамкасби Виктор Порошенкони МДҲ саммитига келмагани учун танқид қилди.

Бироқ, орадан тўрт кун ўтиб Украина Вазирлар Маҳкамаси мамлакат МДҲ мажлисларига бошқа раислик қилмаслиги ҳақида қарор чиқарди. Украинанинг МДҲдаги доимий вакили Иван Бунечко ўз ваколатини тўхтатганини эълон қилди.

Бироқ, МДҲнинг мажлисларида сўнгги пайтларда кўринмай қолган ва МДҲни тузилма сифатида доимо танқид қилиб келган Ислом Каримов бу сафар анча фаол иштирок этди.

"Порошенко бу ерга келиб бизни ёнимизда ўтириб мулоқот қилса яхши бўлар эди. Украина расман ҳали ҳам МДҲ таркибида қолмоқда. У, афтидан, МДҲдан чиқиш унинг фойдасигами ёки йўқлиги борасида бир тўхтамга келмаган", деди Ислом Каримов.

МДҲнинг мажлисларида ёлчитиб қатнашмаган Ислом Каримов етакчилигидаги Ўзбекистон Кремль раҳбарлигидаги бир қанча ташкилотларга кириб-чиққан.

Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий ҳамкорлиги ташкилотига ҳам аъзо бўлиб, сўнг уни тарк этган эди. МДҲ давлатларининг Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидан ҳам Ўзбекистон чиқиб кетган.

Хўш, Ўзбекистон учун МДҲ таркибида қолгани маъқулми ёки ундан бутунлай чиқиб кетгани?

Ўзбекистоннинг МДҲ таркибида қолиши унга фойда келтирадими ёки зиён?

Баҳсда ўзбекистонлик сиёсатшунослар Камолиддин Раббимов, Фарҳод Толипов, Канадада яшаётган журналист Улуғбек Ашур, Швециядан Дилобар Эркинзода ва тингловчилар иштирок этди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG