Линклар

logo-print

Афғонистон: Толибон ҳужумида саккиз киши ҳалок бўлди


Кобулда амалга оширилган бомбали ҳужумдан сўнг олинган сурат, 2014 йилнинг 14 октябри.

Кобулда амалга оширилган бомбали ҳужумдан сўнг олинган сурат, 2014 йилнинг 14 октябри.

14 октябрь куни Афғонистонда толиблар томонидан амалга оширилган икки ҳужумда камида 8 киши нобуд бўлди.

Бу ҳақда хабар тарқатган афғон расмийларига кўра, Логар вилоятининг Бараки деган жойидаги полиция масканига қилинган ҳужумда олти нафар полициячи ҳалок бўлган.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги сешанба куни Кобулда йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида яна икки фуқаро нобуд бўлгани, уч киши яралангани ҳақида маълумот тарқатди.

Мазкур ҳужумлар учун масъулиятни Толибон ҳаракати ўз зиммасига олди.

Бу ҳужумлар мамлакат шимолидаги Сарипул вилоятида Толибон ва ҳукумат кучлари ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувидан бир кун ўтгач содир этилди.

Сарипулдаги тўқнашувда, вилоят расмийлари томонидан тарқатилган маълумотларга кўра, 23 нафар жанггари ва хавфсизлик кучларининг 14 нафар ходими ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG