Линклар

Путин Пекинни Москванинг табиий иттифоқчиси, деб атади


Россия президенти Владимир Путин Хитой бош вазири Ли Кецян билан, Москва, 2014 йилнинг 14 октябри.

Россия президенти Владимир Путин Хитой бош вазири Ли Кецян билан, Москва, 2014 йилнинг 14 октябри.

Сешанба куни Кремлда Хитой бош вазири Ли Кецян билан учрашган Россия президенти Владимир Путин Пекинни Москванинг табиий ҳамкори ва иттифоқчиси, деб атади.

Қўшни давлат билан иқтисодий алоқалардан қониқиш изҳор қилган Путин кейинги йилда Россия ва Хитой ўртасидаги мол айланмаси 100 миллиард долларга етишига ишонч билдирди.

Ўз навбатида, Хитой бош вазири Ли Кецян Москва ва Пекин ўртасидаги ҳамкорлик учун имконият “битмас-туганмас” эканидан баҳс этди.

Путин ва Ли ўртасидаги мазкур учрашув Россия ва Хитой расмийлари ўртасида 30 дан зиёд битим имзоланган куннинг эртасига бўлиб ўтди.

Хитой бош вазирининг Россияга уч кунлик сафари Кремль ва Ғарб ўртасида Украинадаги бўҳрон туфайли юзага келган таранглик қабатида бўлиб ўтмоқда. Москва билан тиғиз иқтисодий ва дипломатик алоқаларга эга бўлган Пекин Украина можароси юзасидан мубоҳасада Ғарб ёнини ҳам, Россия ёнини ҳам олмаслигини билдирган.

XS
SM
MD
LG