Линклар

logo-print

Путин ва Порошенко Украина шарқида тинчлик ўрнатишни муҳокама қилди


Украина Президенти П.Порошенко (ч) ва Россия Президенти В.Путин.

Украина Президенти П.Порошенко (ч) ва Россия Президенти В.Путин.

Россия Президенти Владимир Путин ва Украина Президенти Петро Порошенко Украина шарқида тинчлик ўрнатиш масаласини муҳокама қилди.

Кремл эълон қилган баёнотда икки давлат раҳбарлари 16-17 октябрь кунлари Миланда бўлиб ўтадиган саммитда Россиянинг Украинага газ етказиб бериши масаласини муҳокама қилишга келишиб олгани маълум қилинган.

Киев расмийлари газ учун бўлган қарзни вақтида тўлай олмагани сабабли Газпром ширкати июнь ойида Украинага газ етказиб беришни тўхтатиб қўйган.

Европа давлатлари газга бўлган эҳтиёжининг учдан бир қисмини Россия гази ҳисобига қондиради.

Газнинг қарийб ярми Украина ҳудуди орқали Европага етказилади.

XS
SM
MD
LG