Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:43

Қозоғистонда радикал исломий гуруҳининг фаолияти тақиқланди


Россия хавфсизлик хизмати ходимлари 27 ноябрь куни Москвада Takfir wal-Hijra гуруҳининг бир неча аъзосини қўлга олган.
Россия хавфсизлик хизмати ходимлари 27 ноябрь куни Москвада Takfir wal-Hijra гуруҳининг бир неча аъзосини қўлга олган.

Қозоғистонда Takfir wal-Hijra радикал исломий гуруҳи тақиқланди.

15 октябрь куни Қозоғистон Бош прокуратураси Остона шаҳрининг Сариарқа туман суди август ойида Takfir wal-Hijra гуруҳини экстремистик ташкилот деб топиб, унинг фаолиятини тақиқлаш ҳақида қарор чиқарганини билдирди.

1960 йилларда Мисрда ташкил этилган Takfir wal-Hijra гуруҳининг Ал-Қоидага алоқадор экани тахмин қилинади.

Қозоғистон билан узун чегара ҳудудига эга бўлган Россиянинг хавфсизлик кучлари ноябрь ойида Takfir wal-Hijra гуруҳининг 14 аъзосини ҳибсга олган.

Мазкур гуруҳ фаолияти Россия, Европа Иттифоқи, АҚШ, Туркия ва Қирғизистонда ҳам тақиқланган.

XS
SM
MD
LG