Линклар

logo-print

Қирғизистон парламенти гейларга қарши қонун лойиҳасини маъқуллади


Қирғизистон парламенти гомосексуал алоқаларни тарғиб қилишга қарши қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади.

Қонун муаллифларидан бири, депутат Қурманбек Дийканбаев Озодликка 15 октябрь кунги овоз беришда 79 депутат қонунни ёқлаб, саккиз депутат унга қарши овоз берганини айтди.

Мазкур ҳужжат қонун кучига эга бўлиши учун парламентда яна икки марта муҳокама қилинганидан кейин унга мамлакат президенти имзо чекиши керак бўлади.

Қонун лойиҳасида бесоқолбозликни тарғиб этганлар ёки бесоқолбозлик ҳақида ижобий фикрларни билдирганлар бир йилгача озодликдан маҳрум этилиши белгиланган.

Ҳужжатда гомосексуалликни тарғиб қилган журналистларнинг ҳам жазога тортилиши назарда тутилган.

XS
SM
MD
LG