Линклар

logo-print

13-14 октябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган Ўнинчи халқаро пахта ва тўқимачилик ярмаркасида 580 минг тоннадан ортиқ пахта толаси ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш бўйича бир миллиард АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги шартномалар имзоланди.

Газета.уз нашрига кўра, ўтган йилги ярмаркада Ўзбекистон бу йилгидан 100 минг тонна кўп, яъни, 680 минг тонна пахта толаси етказиб бериш ҳақида шартнома имзолаган.

Ярмаркада қатнашган Бангладеш пахта уюшмаси президенти Муҳаммад Аюб 2014 йилда Бангладеш Ўзбекистондан пахта сотиб олишни 2013 йилга нисбатан 12 фоизга камайтиришини айтган.

Бангладеш 175 минг тонна кам пахта толаси сотиб олишига қарамай, бу мамлакат ўзбек пахтасининг асосий харидори бўлиб қолмоқда.

Ярмарка ташкилотчиларига кўра, тадбирда қарийб 50та давлатдаги пахта ва тўқимачилик саноатининг мингдан зиёд ишбилармон доиралари вакиллари, экспертлар ва мутахассислари иштирок этган.

Маҳаллий нашрларга кўра, бу йил Ўзбекистонда 3,36 миллион тонна пахта ҳосили етиштирилиши кутилмоқда.

Халқаро ташкилотлар танқидига қарамай, бу йилги пахта кампаниясида ҳам юз минглаб ўзбекистонлик мажбуран пахта теримига чиқарилган.

Ўзбекистон ҳукумати 18 ёшга тўлмаган ёшлар пахтага чиқарилмаслигини ваъда қилганига қарамай, мактаб ўқувчиларининг пахта даласига мажбуран олиб чиқилгани кузатилди.

XS
SM
MD
LG