Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:56

Тингловчи: Жиззахда пахтада юрган аёлим режани бажаролмай, пул тўлаяпти


OzodMirkofon эшиттириши билан боғланган тошкентлик тингловчи Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида пахта тераётган хотини кунлик 55 килограммлик режани бажаролмаётгани боис, кунига 15-20 минг сўмдан пул тўлашга мажбурланаётганидан арз қилди.

Исми сир сақланишини сўраган тингловчи Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги шифохоналардан бирида ҳамшира бўлиб ишлайдиган рафиқаси Дўстлик туманидаги 27-хўжалигида пахта тераётганини айтмоқда.

11 октябрь куни рафиқаси холидан хабар олгани борган тингловчи у ердаги шарт-шароит ва теримчилар зиммасига юкланган мажбуриятдан даҳшатга тушганини айтди.

- Бир мактабнинг спортзалида ётибди. Эрталаб соат 6 да автобус келаркан, теримчиларни соат 7 ларга далага олиб бориб ташлашар экан. Далада эса пахта йўқ, фақат кўрак-мўрак териб, режани бажаришга ҳаракат қилишаяпти. Лекин 55 килограммлик режани менинг хотиним тўртдан бирини зўрға тераяпти. Териб беролмаган килораммларига пул тўлаяпти. Бу қанақа зўравонлик?! - деб эътироз билдирди тингловчи.

Тошкентлик тингловчи билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:07 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG