Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:58

Алишер Усмонов “Газпром инвестхолдинг” Бош директори лавозимидан кетди


Алишер Усмонов.
Алишер Усмонов.

Россиялик ўзбек миллиардер Алишер Усмонов “Газпром” шаркатининг шўъба корхонаси “Газпром инвестхолдинг” Бош директори лавозимини тарк этди.

Буни 15 октябрь куни “Газпром инветхолдинг”ига таяниб ИТАР ТАСС ахборот агентлиги хабар қилди.

“13 октябрь куни Газпром раҳбарияти ўз шўъба корхонасининг Бош директори лавозимидан бўшатиш ҳақидаги Алишер Усмоновнинг илтимосини қондирди”, дейилади хабарда.

“Газпром инвестхолдинг”и шўъба корхонаси ҳисобланган “Факторинг-Финанс” ширкати собиқ директори Евгений Шадрин “Газпром инвестхолдинг”ига янги директор этиб тайинланди.

“Газпром инвестхолдинг”и 1998 йилда "Газпром" ширкати томонидан тузилган.

2000 йилдан бери Алишер Усмонов мазкур холдингга раҳбарлик қилиб келаётган эди.

ИТАР ТАССга кўра, Усмонов лавозимидан бўшашидан олдин Газпром раҳбари Алексей Миллер билан учрашган.

“Газпром”нинг Алишер Усмонов билан тузган шартномаси 2015 йил февраль ойида тугаши керак бўлган.

XS
SM
MD
LG