Линклар

Суриядаги жангларда қатнашаётган тожикистонликларнинг 50 нафари ҳалок бўлган. Бу ҳақда Тожикистон Ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзодага таянган ҳолда Марказий Осиё янгиликлар хизмати хабар тарқатди.

Раҳимзоданинг айтишича, айни пайтда Сурияда яна 200 нафар тожикистонлик Башар Ассад тузумига қарши жангларда иштирок этаётгани аниқланган. Уларнинг 19 нафарига нисбатан жиноят иши очилган ва яна 12 фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатиш учун материаллар йиғилган.

XS
SM
MD
LG