Линклар

Россияда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобилларни сотиш ўтган йилга нисбатан 27 фоизга камайди.

Европа бизнес уюшмаси Автомобиль ишлаб чиқарувчилар қўмитасининг маълум қилишича, 2014 йилнинг 9 ойида Россияда 31 653 дона ўзбек автомобили сотилган.

Жорий йилнинг сентябрь ойида Россияда сотилган ўзбек автомобиллари сони ўтган йилнинг сентярида сотилган автомашиналарга нисбатан 64 фоизга камроқ бўлган ва 2350 донани ташкил қилган.

2014 йилнинг 9 ойи натижаларига қараганда GM O’zbekiston ширкати автомобиль сотиш ҳажми бўйича Россияда 19-ўринни эгаллади. Ширакт томонидан ишлаб чиқарилган автомобил моделларидан бирортаси ҳам Россияда энг кўп сотилган 25 автомобиль рўйхатига кира олмади.

XS
SM
MD
LG