Линклар

Украинанинг Луганск вилоятидаги Бахмутовка қишлоғи яқинида Украина ҳукумат кучларининг юзга яқин ҳарбийси қурошовда қолди. Улар орасида ҳалок бўлганлар, яраланган ва асир олинганлар бор. Бу ҳақда Луганск вилояти губернатори Геннадий Москаль ҳалок бўлганлар сонинин аниқ айтмаган ҳолда маълумот берди.

Москаль Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти вакиллари россияпарастлар томонидан назорат қилинаётган Луганск раҳбарлари билан ўт отишни тўхтатиш масаласида келиша олмаганини айтди. Мазкур ҳудудда бир неча кундан бери жанглар бормоқда.

Минскда 20 сентябрда ўт отишни тўхтатиш меморандуми имзоланганидан бери украин армияси ва айримачилар бир бирларини сулҳ битимини бузаётганликда айблаб келмоқда.

XS
SM
MD
LG