Линклар

Германияда темир йўлчилар иш ташлади


Иш ташлаш туфайли йўлдан қолган немис йўловчилари темир йўлчиларнинг ишга чиқишини кутмоқда.

Иш ташлаш туфайли йўлдан қолган немис йўловчилари темир йўлчиларнинг ишга чиқишини кутмоқда.

Германияда бугун темир йўлчиларнинг 14 соатлик умуммиллий иш ташлаши якунланди.

Мазкур тадбир жорий ҳафтада Германияда иккинчи марта ўтказилмоқда. Иш ташлаш туфайли йўналишлардаги қатновларнинг учдан икки қисми бекор қилинди.

Темир йўл машинистлари касаба уюшмаси иш ҳақининг 5 фоизга оширилиши ва ҳафталик иш вақтининг 2 соатга озайтирилиши учун курашмоқда.

Deutsche Bahn давлат темир йўл ширкати эса иш ҳақини 2 фоизга кўпайтиришга розилик бермоқда.

Чоршанба куни Берлин вақти билан кундузги соат 12да бошланган иш ташлаш бугун эрталаб соат 4да якунланди.

XS
SM
MD
LG