Линклар

logo-print

АҚШ президенти Барак Обама 15 октябрда Украина президенти Петро Порошенко билан Украинанинг Россияга чегарадош ҳудудларини кучлироқ назорат қилиш масаласида телефон суҳбати ўтказди.

Оқ уйнинг маълум қилишича, суҳбатда гап асосан ўтган ойда Минскда имзоланган тинчликни сақлаш битимига амал қилиш ҳақида борган. Шунингдек, президентлар Украинанинг энергетик хавфсизлиги, сиёсий ислоҳотларни ўтказиш ва украин иқтисодини ривожлантириш масалаларида гаплашган.

Обама суҳбат давомида Украин парламентини коррупцияга қарши кураш борасидаги қонунни қабул қилишга чақирди.

XS
SM
MD
LG