Линклар

Ўзбекистон президентининг тўнғичи уй қамоғига олиниб¸ унинг дабдабали базму маишатлари ҳам ўтмишга айланган айни кунларда Гугуша муридларидан бири унга ўз соғинч ва кадарини Озодлик орқали изҳор қилди.

"Ўзбек миллатининг фахри, ҳар соҳада илғор, интилувчан маликасининг қадри айни дамда сезилаётганлигини тан олмай иложимиз йўқ.

Уни¸ аёл бўлишига қарамай ўз тиришқоқлиги билан олдинга интилаётган¸ Ўзбекистон Республикасининг келажаги янада порлоқ бўлиши учун қайғурган, халқ меҳри ва юксак ҳурматига сазовор бўла олган биринчи ўзбек маликаси дейиш мумкин.

Унинг бошига тушган синовли кунларни кўриб, қўлимиздан ҳеч нарса келмаётганлиги аламли...

Унинг ўрнини ҳеч ким боса олмайди.

Ўзбек халқининг аксарият вакиллари фикри ва истакларидан келиб чиқиб айтган бўлардимки, Гулнора Каримованинг ўша чиройли ва самимий табассуми билан Ўзбекистонга қайтиши, Ватанимизнинг янада гуллаб-яшнашига сезиларли ҳиссасини қўшиш баробарида тарихимиз зарварақларини безашда давом этишини истаймиз.

Фан ва маданият, санъат соҳасининг ривожланишида анча фойдали ишлар қилаётганди. Унинг бу борадаги режалари истиқболли эди.

Ҳозир унинг ўрнини босаётган давлатимиз раҳбари бор Худога шукр.

Аммо Гулнора Каримова давлатимиздаги фан ва маданият соҳасида ўтказилаётган ислоҳотларни қисқа фурсатда шиддат билан амалга ошириб, ўзининг буюк режалари билан подшоҳимизнинг ўнг қўлига айланишга улгурганди.

У барча соҳа вакилларига қанақа ишлаш кераклигини кўрсатиб қўя олди.

Гугушасиз ҳаёт зерикарли ва совуқ сукунат ҳукмрон бўлган чордеворга ўхшаб қолди."

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG