Линклар

Россия 2015 йилги давлат бюджетидан ҳарбий харажатлар учун 80 миллиард доллар маблағ ажратадиган бўлди. Бу ҳақда Давлат Думаси қошидаги мудофаа қўмитаси раҳбари баëнот берди.

Владимир Комоедовнинг Интерфакс агентлигига айтишича¸ 2015 йилги Россия мудофаа харажатлари 2014 йилга нисбатан 20 миллиард долларга кўпдир. Қўмита раиси айни пайтда 2016 ва 2017 йилга мўлжалланган ҳарбий харажатларни салгина қисқартириш кўзда тутилаëтганини қўшимча қилди.

2015 йилда ҳарбий харажатларга сарфланадиган маблағ¸ айтилишича¸ Россия ялпи ички маҳсулотининг 4¸2 фоизини ташкил этади.

Молия вазири Антон Силуанов Украина можароси боис Россияга нисбатан жорий этилган халқаро санкциялар муносабати билан ҳарбий харажатларни тақсимлашда жорий вазиятдан келиб чиқишни тавсия қилган эди.

Дума қўмитасига кўра¸ 2016 йилга мўлжалланган бюджет лойиҳаси ҳарбий харажатларни 5¸3 фоизга қисқартиришни кўзда тутади ва агар мазкур лойиҳа тасдиқланса¸ бу 1998 йилдан бери илк бор Россия мудофаа харажатларининг қисқариши бўлади.

XS
SM
MD
LG