Линклар

logo-print

Болалар меҳнатига оид Миллий мониторинг хулосаси эълон қилинди


Самарқанд далаларидаги болалар.

Самарқанд далаларидаги болалар.

16 октябрь куни Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси болалар меҳнати бўйича бир ой давомида ўтказилган Миллий мониторинг хулосаларига оид баëнот эълон қилди.

Касабачилар сайтида чоп этилган маълумотга кўра¸ 15 октябрга қадар мониторинг гуруҳлари жами 30 минг километрлик масофани қамровчи 124 та районда бўлган. Мониторинг давомида болалар меҳнатидан фойдаланиш эҳтимоли кучли бўлган коллеж ва академик лицейлардан 247 таси¸ фермер хўжаликларидан эса¸ 301 тасига сафар уюштирилган.

Ҳудудий мониторинг гуруҳлари берган маълумотга кўра¸ бориб кўрилган коллеж ва лицейлардаги давомад 89 фоизни ташкил этган; мактаб¸ коллеж ва лицей ўқувчиларини болалар меҳнатидан ҳимоялаш мақсадида пахта терими мавсуми давомида улар учун спорт машғулотлари¸ аниқ фанлар ва чет тилларини чуқур ўрганиш¸ амалий санъат¸ ҳунармандлик тўгараклари ташкил этилган.

Ўзбекистонлик кузатувчилар таъкидича¸ барча ўқув юртларида 18 ëшга тўлмаганларни пахтага жалб қилиш мумкин эмаслиги ëзилган эълонлар осиб қўйилган; ота-оналардан болаларни пахтага чиқармаслик ҳақида тилхатлар олинган.

БМТ қошидаги Халқаро меҳнат ташкилоти мутахассислари маслаҳати билан ўтказилган Миллий мониторингни Ўзбекистонда рўйхатга олинган ноҳукумат гуруҳлари амалга оширмоқда.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси маълумотномасида ëзилишича¸ Халқаро меҳнат ташкилоти¸ шунингдек Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари Ўзбекистонда пахта терими пайтида болалар меҳнатидан фойдаланилаëтганига гувоҳ бўлмаган.

Айни пайтда Озодликка оддий ўзбекистонликлардан келаëтган хабарларга кўра¸ кейинги кунларда аксар вилоятларда коллежларнинг 1-2-курс талабалари баробарида мактабларнинг юқори синф ўқувчиларини пахтага чиқариш ҳолатлар кўпайган.

XS
SM
MD
LG