Линклар

15 октябрь куни Тошкентга келган БМТ Тараққиëт дастури раҳбариҲелен Кларк беш кун давомида ўз идорасининг Ўзбекистондаги фаолияти билан танишади¸ шунингдек миллий ҳамкорлар билан учрашувлар ўтказади.

Сафар давомида БМТ расмийсининг президент Ислом Каримов билан учрашиши¸ Оролбўйи минтақасида Тараққиëт дастури томонидан амалга оширилган лойиҳаларни бориб кўриши ҳам режаланган.

Сафар кун тартибига Ташқи ишлар вазирлиги¸ Олий суд расмийлари билан Ўзбекистонда қонун устиворлигини таъминлаш мавзусида учрашувлар ўтказиш ва Бухоро ва Хивадаги тарихий обидаларни зиëрат қилиш ҳам киритилган.

Янги Зеландияда 9 йил Бош вазир лавозимида ишлаган Ҳелен Кларк¸ БМТ Тараққиëт дастури тарихида бу идорага раҳбарлик қилаëтган биринчи аëлдир.

XS
SM
MD
LG