Линклар

logo-print

Дунëнинг энг йирик газ ширкати бўлган Газпром концерни қошидаги Ташқи иқтисодий фаолият департаменти Павел Одеровнинг сармоядорлар билан учрашувда таъкидлашича¸ Россия ширкати Марказий Осиëдан табиий газ сотиб олишни оптималлаштиришни режаламоқда.

“Биз ўз манфаатларимиздан келиб чиқиб иш кўрамиз. Шартнома бўйича мажбуриятларимиз бўлса¸ уларни бажарамиз. Газ олишни оптималлаштириш имкони бор жойда¸ оптималлаштирамиз”¸ деди жумладан Газпром расмийси.

Бундан бир оз аввал Россия агентликлари Газпромнинг ўзбек ва туркман гази сотиб олишдан воз кечиши ҳақида хабар тарқатган эди.

Айтилишича¸ бундай олди-бердини тўхтатиш учун ҳукуматлараро тузилган келишувлар бекор қилиниши лозим ва ҳозирда Газпром Тошкент ва Ашхобод расмийлари билан айни шу масалада музокара олиб бормоқда.

Газпромнинг ўзбек ва туркман газидан воз кечиш қарорига Россияда газга нисбатан эҳтиëжнинг қисқаргани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

XS
SM
MD
LG